+(998) 95 602 3002
мижозлар билан ишлаш бўлими
phone fax +(998) 62 223 7297
Тел/Факс

"GLASS PRO" МЧЖ ойнани қайта ишлаш ва сотишга иҳтисослаштирилган бўлиб ўз иш иш фаолиятини олиб бормоқда. Бугун юртимиз иқсодиёти ривожида кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик субъектларининг хиссаси нихоятда катта. Ҳусусан, улар ахоли турмуш фаровонлигини юксалтириш,фуқароларимизнинг бандлигини таъминлаш ички бозорни рақобатдош махсулотлар билан тўлдириш мухим ахамият касб этади.

Давлатимиз томонидан кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни қўллаб - қуватлаш ва ривожлантириш юзасидан бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Бизнинг ойнага ишлов беришга иҳтисослаштирилган "GLASS PRO" ҳусусий фирмамиз яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб, ўз фаолиятини тобора кенгайтириб бормоқда. 2005 йилда атиги икки нафар ходим билан иш бошлаган корхонада хозир 20 дан ортиқ киши мехнат қилмоқда. Кейинги 10 йил давомида фирмамиз ойна махсулотларига ишлов бериш (ойнани кесиш,букиш,чарҳлаш,тешиш,тоблаш,гул чизиш ва х.к) фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. Бундан ташқари корҳонамизда уй ва офислар учун ойнаванд эшиклар,рангли ойна, зинапоя тўсиклар,аквариумлар ишлаб чиқарилмоқда.

2011 йилда "GLASS PRO" маъсулияти чекланган жамиятни ташкил этганмиз. Корхонамиз юртимиз бозорларини сифатли махсулотлар билан таъминлаш ишига муносиб хисса қўшиб келмоқда.

Айни пайтда нафақат Ҳоразм, балки Қорақолпоғистон Республикаси ва қўшни вилоятлардан хам буюртмалар олиб, махсулотларни етказиб бермоқдамиз. 200 дан ортиқ корхоналар билан хамкорликни йолга қўйганмиз.

Хукуматимиз томонидан кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш учун яратилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиб ҳалқимизга сифатли, арзон ,кўркам ва замонавий ойна махсулотлари етказиб беришни фаолиятимизнинг бош мақсади қилиб белгилаб қўйганмиз.